Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Амир Темур тузуклари"да белгиланган олти қоида

Бу қоидалар нафақат жамиятнинг олий табақасига, балки қуйи идораларга ҳам тааллуқли бўлган. Бунда фуқаро манфаати олдинги ўринга олиб чиқилган. Эл-юрт ва халқ манфаати, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи «Тузуклар»ни таҳлил этар эканмиз, бунинг гувоҳи бўламиз:

1. Касбу ҳунар ва маърифат аҳлларига салтанат корхоналаридан юмуш берилсин.
2. Билагида кучи бор фақир мискинлар эса аҳволи ва касбу корига қараб иш тутсинлар.
3. Сармояси қўлидан кетиб қолган савдогарга ўз сармоясини қайтадан тиклаб олиши учун хазинадан етарли миқдорда олтин берилсин.
4. Деҳқонлар ва раиятдан қайси бирининг деҳқончилик қилишига қурби етмай қолган бўлса, унга экин-тикин учун зарур уруғ ва асбоблар тайёрлаб берилсин.
5. Агар фуқародан бирининг уй-иморати бузилиб, тузатишга қурби етмаса, керакли ускуналарини етказиб бериб, унга ёрдам берилсин.
6. Ҳар бир тоифа ва ҳар жамоадан кимки ўз ихтиёри билан сипоҳгарчилик хизматига киришни истаса, уни аскарликка олсинлар.

Зиёдулла МУҚИМОВнинг «Амир Темур тузуклари» китобидан.