Андижонда МИБ ходими ёғоч билан калтакланди
- 06.11.2019 10:32
- 96
- Ҳодиса
Андижон шаҳрида электр энергиясидан қарздор шахс МИБ ходимини урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳрида фуқаро О.С.нинг электр энергиясидан қарздорлиги аниқланган. Шу сабабли яшаш хонадонини тармоқдан узиш чораси кўрилган. Бироқ қарздор МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, 1 нафарини ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 ноябрда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
МИБ ходими
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Олтин қули
- Бугун, 12:16
- Мутолаа
Вояга етмаганларга ижарага ким машина беряпти?!
- Бугун, 10:10
- Жамият
Генетика: ота-онадан болага ўтадиган хусусиятлар
- Бугун, 09:56
- Жамият