МИБ: Самарқандда қидирувда бўлган 200 дан ортиқ автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди
- 26.04.2025 16:41
- 93
- Самарқанд

Мажбурий ижро бюроси виоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари қарздорлик мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган шахсларнинг автотранспорт воситаларини аниқлаш ва вақтинча сақлаш бўйича зарур ишларни олиб боряпти.
Хусусан, 2025 йил 15 апрелда замонавий технологиялар ва маълумотлар базасидан фойдаланиб, суд ва тегишли органларнинг ижро ҳужжатлари асосида 200 дан ортиқ автотранспорт воситаси аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жарима майдончаларига жойлаштирилди.
"МИБнинг асосий мақсади қарздорларни ўз мажбуриятларини амалга оширишга ундашга эришишдир, - дейилади МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабарида. - Агар бу йўл самара бермайдиган бўлса, қонунда кўзда тутилган мажбурий чора-тадбирлар қўлланилади.
Қарздорларнинг автотранспорт воситаларини аниқлаш ва уларни жарима майдончаларига жойлаштириш бўйича ишларни фаол давом эттирмоқда".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Директор менежер бўла оладими?
- Бугун, 15:37
- Таълим
Турмуш чорраҳаларида: Ота ўкинчи
- Бугун, 12:00
- Мутолаа