Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Апрель ойидан буён қидирувда бўлган ургутлик шахс ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан 2009 йил 8 апрелдан қидирувда бўлган, оилали, муқаддам судланмаган, Ургут тумани Жартепа маҳалласида яшаган, 1983 йилда туғилган Ҳ.Ж. Тошкент халқаро аэропортида ушланди, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-профилактик чора-тадбирлар натижасида 2019 йил 27 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида «Новосибирск–Тошкент» авиарейсида учиб келган вақтида ушланди.