Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ Қарши-Хонобод базасида хизмат қилган ҳарбийларни тиббий кўрикдан ўтказади. Чунки ушбу зона кимёвий қурол қолдиқлари билан заҳарланган бўлган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 19 январь куни Фахрийлар масалалари департаментига 2001 йилдан 2005 йилга қадар Ўзбекистондаги Қарши-Хонобод базасида хизмат қилган барча фахрийларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда Оқ уй маълумотига таяниб, Газета.уз хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, АҚШ Мудофаа вазири 1 йил ичида 2001 йил 1 октябрдан 2005 йил 31 декабрга қадар Қарши-Хонобод Ўзбекистон авиабазасида хизмат қилган ҳарбий хизматчиларда заҳарланиш таъсирини яхшилаб ўрганиб чиқади.

McClatchy нашрининг маълумотларига кўра, AҚШнинг махсус операцион кучлари 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг Ўзбекистондаги ҳарбий зонада жойлашган. У ерда яшил рангда ярқираб турган ҳовуз, ерда оқиб турган қора шилимшиқ ва «нурланиш хавфи»ни огоҳлантирувчи белги кўзга ташланарди, дейилади мақолада.

2015 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, у ерда хизмат қилган эркаклар ва аёлларнинг камида 61 нафари саратон касаллигига чалинган ёки бу касаллик туфайли вафот этган.

P.S.: қизиқ, ҳарбий базада ростдан кимёвий қуроллардан қолган зарарли моддалар бўлса, унда бу ўша атрофда яшайдиган маҳаллий аҳолининг соғлиғига қандай таъсир ўтказган экан? Ўзимизнинг тегишли ташкилотлар бу бўйича бирор тадқиқот ёки ўрганишлар ўтказишганми? Қарши-Хонобод базаси атрофида яшовчи фуқаролар орасида охирги 15-20 йилда саратон касаллигига чалинганлар ва бундан вафот этганлар сони нечта? Биз ҳам ўрганишимиз керак, менимча.

 @xushnudbek