Спорт майдончаси ва футбол майдони ободонлаштирилиб, камчиликлар назоратга олинди

Кеча, 10 июль куни сайтимизда “Самарқанд туманида спортга эътибор бериляптими?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Мақолада ёзилган Заҳлик маҳалласидаги спорт майдончаси бўйича туман ҳокимлиги ахборот хизмати жавоб йўллади. Унда, хусусан, шундай дейилади:
"Заҳлик маҳалласида спорт майдончасининг қаровсиз қолдирилгани боис ушбу маҳалла раиси ҳамда ёшлар етакчисига огоҳлантириш берилиб, майдончага масъул бириктирилди.
Туман ободонлаштириш бошқармаси ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда майдонча атрофидаги чиқиндилар тозаланди, ўралмаган футбол майдонининг хавфсизлиги ва тозалиги учун тегишли чоралар кўрилди.
Маҳалла ҳудудида чорва молларининг боқилмаслиги бўйича фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ушбу спорт объектига тез орада кузатув камераси ва ахборот лавҳаси ўрнатиладиган бўлди".