Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинмади

Олий Мажлиснинг айни пайтда бўлиб ўтаётган ялпи мажлисида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Қонуннинг асосий мақсади — иқтисодиётнинг янги тармоғи ҳисобланувчи ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини яратиш. Ўзбекистонда бугунги кунга қадар атом энергияси масалаларни тартибга солувчи махсус қонун ишлаб чиқилмаган.

Қонуннинг асосий вазифаси атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашдан, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, атроф-муҳитни радиациявий таъсирдан ҳимоя қилишдан, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этишдан иборатдир.

Муҳокамалар давомида депутатлар, қонун лойиҳасида кўплаб қарама-қаршиликлар ва аниқлик киритилиши лозим бўлган нормалар (шу жумладан, хорижий тажрибани ўрганиш) борлигига эътироз билдиришди. Уларнинг ҳисоблашича, ҳужжатда соҳада жамоатчилик назоратининг аниқ механизмларига ойдинлик киритиш лозим.

Парламент аъзолари қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси масъул қўмитасига қайта ишлаш учун юбориш ҳақида қарор қабул қилдилар.