Запорожье АЭСда узоқ давом этган блэкаут ядровий хавф туғдирмоқда
- 02.10.2025 11:51
- 1
- Хориж

МАГАТЭ маълумотига кўра, Запорожье атом электр станциясида ядровий фалокат юз бериши мумкин. Сабаби — станция бир ҳафтадан бери ташқи электр тармоғидан тўлиқ узилган ва ҳозирча фақат захира дизель генераторлари ҳисобидан ишламоқда. Ёқилғи захираси эса атиги 10 кунга етиши айтилмоқда.
Бу охирги уч йилдаги энг узоқ давом этган блэкаут ҳисобланади.
Украина президенти Владимир Зеленский вазиятни «критик» деб атади. Унинг сўзларига кўра, генераторлардан бири ишдан чиққан, электр линияларини таъмирлаш эса доимий ўт очиш сабабли имкони йўқ. «Бу ҳамма учун таҳдид. Дунёда ҳалигача ҳеч бир террорист атом станциясида Россия қилаётгандек ҳаракат қилмаган».
ЕИ ва МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси станция атрофидаги ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатиш ва электр таъминотини тиклашга чақирди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Субсидияга ариза бериш бошланди
- 2 соат аввал
- Хориж
УСТОЗГА ЭҲТИРОМ хайкали ҳақида биласизми?
- Кеча, 18:47
- Таълим