Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Автомашина юкхонасидан 70 миллион сўм ўғирлаган гумонланувчилар ушланди

Жорий йилнинг 2 апрель куни 33 ёшли Ғ.Х. Қарши шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 31 март куни соат 08:30 да номаълум шахслар Ойдин маҳалласида қаровсиз қолдирилган “Lacetti” русумли автомашинаси юкхонасини очиб, у ердан 70.800.000 сўм пулини яширин равишда талон-торож қилиб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси  2-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи, 25 ёшли У.Б. ва Қарши шаҳрида яшовчи, 33 ёшли А.Г.лар содир этганлиги аниқланиб, У.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғирлик) А.Г. эса 169-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (анча миқдорда ва бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғирлик) гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.