Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Берлинда чақалоқларга энг кўп қўйилган исм – Муҳаммад

2018 йилда Германия пойтахти Берлинда чақалоқларга энг кўп қўйилган исм Муҳаммад бўлди, дея хабар бермоқда Islam.ru га таяниб azon.uz.

Германия тил жамияти (Gfds) ўтказган тадқиқотдан маълум бўлишича, ўтган йили Берлинда туғилган 22177 нафар ўғил боланинг 280 нафарига Муҳаммад исми берилган.

Энг кўп танланган исмлар рўйхатининг иккинчи ўрнида Луис (244 чақалоққа қўйилган), учинчи ўринда эса Эмиль (234 чақалоққа қўйилган) бор.

Бундан ташқари, Бремен шаҳрида энг кўп танланган исмлар рўйхатида Муҳаммад исми иккинчи ўринни эгаллади.