Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беш кунлик ўқув жараёни боланинг дарсдан ташқари фойдали машғулотлар билан шуғулланишини таъминлайди

Мактабимизда таҳсил олаётган 1 минг 568 ўқувчининг 265 нафарини 1-синф ўқувчилари ташкил этади. Улар ҳафтасига беш кун дарсда иштирок этишмоқда.
Бу оилаларда, мактабларда, муассасаларда болаларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда саёҳатлар, қизиқарли ўйинлар, турли фан тўгараклари, спорт секциялари, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилишини, фарзандларимизнинг бу тадбирларда фаол иштирокини таъминлайди.

Шунингдек, болаларимиз, хусусан, бошланғич синфларда таълим олаётган фарзандларимиз 6 кунлик узлуксиз ўқиш сабабли уларнинг оилавий муҳитдан узоқлашиш ҳолатлари кўзга ташлана бошлаган, ота-она билан бола ўртасида меҳр-оқибат тушунчаларини мустаҳкамлаш эндиликда заруратга айланган эди. Шунинг учун 5 кунлик таълим ота-оналарнинг оилавий дам олишларига имконият яратади, улар ўртасида оилавий ришталарни мустаҳкамлайди, болаларда оилавий анъаналарга эҳтиром туйғуларини шакллантиради.

Шоира МАҲМУДОВА,
Пайариқ туманидаги 79-умумтаълим мактаби директори ўринбосари.