Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Билиб қўйган яхши: Энг зарур тиббий ўгитлар

  1. Илиқ сув асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
  2. Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
  3. Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
  4. Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
  5. Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
  6. Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.
  7. Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.
  8. Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.
  9. Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.
  10. Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.
  11. Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.
  12. Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.
  13. Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.
  14. Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам саратон касалига чалинмайди.