Бишкекда норозилик намойишлари тўхтади

Бишкекда оммавий намойишлар ва тартибсизликлар тўхтади. Ҳар куни бир неча минглаб одам йиғиладиган майдонлар бўшаб қолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Ўн кундан ортиқ вақт давомида одамлар деярли ҳар куни шаҳарнинг марказий қисмида йиғилиб, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва парламент спикери Канат Исаев итсеъфосини талаб қилишди. Шу билан бирга, мамлакатнинг янги Бош вазири Садир Жапаровни қўллаб намойишлар бўлиб ўтди.

Айни вақтда Бишкекдаги барча намойишлар тўхтади. Ҳукумат уйи олдидаги майдон бўшаб қолди. Шунингдек, Қирғизистон раҳбари қароргоҳи ёнида ҳам намойишчилар йўқ. Махсус хизмат тузилмалари, умумий штаб ва давлат хавфсизлиги идоралари бинолари яқинидаги вазият тинч.

Эслатиб ўтамиз, 15 октябрь куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ўз истеъфосини эълон қилди. 16 октябрь куни ҳукумат ва президентлик ваколатлари тўлалигича мамлакат Бош вазири Садир Жапаров қўлига ўтди.