Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Болалар самолётнинг қўниш жараёнини кузатди

Самарқанд шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг халқаро аэропортга саёҳати ташкил қилинди.

Болалар аэропортнинг вақтинчалик терминалидаги шароитлар, амалга ошириладиган жараёнларни томоша қилишди. Улар рўйхат ва назорат пунктларидан ўтиб, кутиш залидаги ўриндиқларда ўтириб, ўзларини йўловчилардек ҳис қилди.

Шундан сўнг самолётлар учиш-қўниш майдонида Санкт-Петербург шаҳридан учиб келган ҳаво кемасининг қўниш жараёнини кузатди.

- Аэропортда биринчи марта бўлишим, - дейди Шоҳруҳ Абдурашидов, - болалигимдан учувчи бўлишга қизиқаман. Бугун учувчилар ва аэропорт ходимлари фаолияти билан танишиб, бу касбга қизиқишим янада ортди.

Тўлқин Сиддиқов,

Бахтиёр Мустанов (фото).