Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бош оғриғини дори-дармонсиз қандай қолдириш мумкин?

Бош оғриғига сабаб бўлувчи омиллар бир қанча. Оғриқдан дори-дармонсиз қутулишга уринган маъқул. Ана шундай усуллардан айримларини келтириб ўтамиз.

Бош оғриғида муздек компресc фойда бериши мумкин. Муздай сувга ботирилган матони пешона ва чаккага қўямиз. Яна ҳам яхши фойда бериши учун туз (0,5 литр сувга 1 ош қошиқ туз) ёки cирка (1 литр сувга 1 ош қошиқ cирка) қўшиш мумкин.

Чой — бош оғриғига қарши синалган воситадир. Қора ёки кўк чойни дамлаб ялпиз қўшамиз. Таъбга кўра шакар ҳам солса бўлади. Иссиққина ичсангиз оғриқ 10-15 дақиқада ўтиб кетади.

Ялпиз эфир мойи ҳам бош оғриғида яхши самара беради. Ялпиз эфир мойи билан чаккалар уқаланади. Елка ва бўйин ҳам қўшиб уқаланса чарчоқни олиб тез фойда беради.

Оддий сув ёрдамида бош oғриғидан халос бўламиз. Бош оғриғининг оддий ва кўп учрайдиган сабабларидан бири — сувсизланишдир. Шундай экан кун давомида етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш — бош оғриғининг олдини олади.