Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун туғилган кун

Таниқли журналист, публицист, таржимон ва сиёсий арбоб Анвар Жўрабоев ҳаёт бўлганида бугун 72 ёшга тўларди.
А.Жўрабоев 1948 йил 22 майда Булунғур туманида туғилган. 1971 йилда Москвадаги педагогика университетини битириб, “Ленин йўли” (ҳозирги “Зарафшон”) газетасида мухбир сифатида иш бошлаган.

Кейинчалик “Жиззах ҳақиқати” газетасида ишлади.
1992 йилдан 1997 йилгача «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарига, 1998 йилдан 2008 йилгача «Марказий Осиё маданияти» газетасига бош муҳаррир бўлди.

Бутун умрини ўзбек журналистикаси ривожига бағишлаган Анвар Жўрабоев интервью қироли сифатида ном қозонган эди. У Михаил Шолохов, Чингиз Айтматов, Габриэль Гарсиа Маркес, Ўлжас Сулаймонов, Аркадий Райкин, Илья Глазунов каби адабиёт ва санъатнинг жаҳон танийдиган арбоблари билан суҳбат уюштирганди.

А.Жўрабоев 2010 йилда вафот этган.