Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бу йил вилоят бюджетининг 71 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилади

2021 йил учун вилоятнинг жами харажатлари 3 триллион 759,7 миллиард сўм миқдорида прогноз қилинмоқда. Бу 2020  йил бюджет параметрларида харажатларга режалаштирилган маблағга нисбатан 723,1 миллиард сўмга ошганлигини кўрсатмоқда. Ижтимиой соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 2 триллион 683,8 миллиард сўм ёки жами харажатнинг 71,4 фоизини ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Самарқанд вилоят Матбуот уйида вилоят молия бош бошқармасининг 2021 йилда бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда мақсадлилигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида иаълум қилинди.

- Кейинги йилларда давлат бюджетини қонун билан тасдиқлаш тизими жорий этилди, - дейди вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ойбек Оқбўтаев. – Бунда, албатта, маблағнинг аниқ манзиллари ишлаб чиқилиб, сарфланиши ҳам назоратда бўлади. Жорий йил май ойидан бошлаб молиявий ҳисоботларни эълон қилиш белгиланди. Вилоятимизда бир неча йилдан буён молиявий ҳисоботларни очиқ эълон қилаётган бошқарма, ташкилотлар кўп, лекин ҳисоботни кўпчиликдан сир тутадиган ташкилотлар ҳам йўқ эмас. Эндиликда барча молиявий ҳисоботлар очиқ эълон қилинади. Бу албатта бюджет маблағларининг сарфланишида шаффофликни таъминлайди.

 

Қайд этилишича, 2021 йил 1 январь ҳолатига вилоят маҳаллий бюджетларининг эркин қолдиқ маблағлари 137 миллиард сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ёки 69,1 миллиард сўмга ошган.

Ўктам Худойбердиев.