Бугун – 17 августдан бошлаб Самарқандда жамоат транспорти ҳаракати қайта тикланди, автобус салонида йўловчилар сони 25 нафардан ошмайди
Республика махсус комиссияси талабларининг ижроси юзасидан вилоят транспорти бошқармаси ходимлари эрта тонгдан автокорхоналарда бўлиб, йўналишга чиқувчи ҳар бир автобусни кўздан кечиришди. Унда асосан қуйидагиларга эътибор қаратилди:
- ҳайдовчининг тиббий кўрикдан ўтказилиши;
- 37 ва ундан юқори бўлган ҳароратда ҳайдовчига ишга чиқиш учун рухсат бермаслик;
- ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва ниқоб билан таъминланганлик даражаси;
- қайтим учун бериладиган пулларнинг етарли даражада эканлиги;
- “Tezcard” электрон тўлов тизими учун валидаторларнинг борлиги;
- Белгиланган қатъий талаблар асосида дезинфекция ишларини олиб борилиши;
- автобусларнинг ички ва ташқи жиҳатдан озодалиги;
- техник талабларга жавоб бера олиши;
Шу билан биргаликда бошқарма инспекторлари томонидан кун давомида автобус салонида йўловчиларнинг сони 25 тадан ошмаслиги, ҳар бир сўнгги бекатда дезинфекция ишларнинг амалга оширилиши назорат қилиб борилади.
Ҳурматли йўловчилар! Имкон қадар автобус салонида ижтимоий масофани сақланг. Агар автобус салонида йўловчи сони меъёрдан ортиқ бўлса, яхшиси навбатдагисини кутинг. Жамоат транспортидан фойдалангандан сўнг, хавфсизлик жиҳатидан антисептик воситаларидан фойдаланинг.
Самарқанд вилояти транспорт
бошқармаси ахборот хизмати.