Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда 51 ёшли аёл ўқишга кириш учун ҳужжат топширади

Булунғур туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида тузилган ишчи гуруҳга тавсиянома олишни сўраб 151 нафар хотин-қиз мурожаат қилди.

Уларнинг 23 нафарини 18 ёшгача, 115 нафарини 18-30 ёшгача, 12 нафарини 30-40 ёшгача, 1 нафарини 51-60 ёшгача бўлган хотин-қизлар ташкил этади.

Ушбу хотин-қизлар кам таъминланган, ота ёки онаси вафот этган оилада тарбияланаётган, 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, ногиронлиги бўлган фарзанди бор оила аъзоларидир.

Ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда батафсил ўрганилди, белгиланган мезонларга мос келиши таҳлил этилди.

Ўрганиш натижаларига кўра 148 нафар хотин-қизларнинг тақдим этилган ҳужжатлари Низомда белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилди.

Маҳбуба Қурбонова.

P.S. Сайтимизни кузатиб боринг!  Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларига кириши учун белгиланган 4 фоизли имтиёзли тавсиянома бўйича вилоят комиссиясининг хулосасини тақдим этамиз.