Булунғурда Бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси қурилди

Кеча, 7 ноябрь куни Булунғур туманида Бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда туман ҳокими Б.Баҳромов, Бандлик бош бошқармаси биринчи ўринбосари М.Рустамов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу бино 1 миллиард 85 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган бўлиб, ходимлар ва мижозлар учун кенг ва шинам хоналар замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланган, ходимлар учун ҳар томонлама замонавий шароитлар яратилган.