Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бунақаси биринчи марта - Пайариқда "Бешик сайли" ўтказилди

Пайариқ туманида “Бешик сайли” ўтказилди. Унда тумандаги 65 та маҳалла фаоллари, кекса онахонлар, мактаб, 11 та коллеж битирувчилари ва уюшмаган хотин-қизлар иштирок этишди.

Бешик сайлида иштирокчилар ҳар бир маҳалла ўз ҳудудида  миллий урф-одатларнинг ўтказилиши, бешик ва унинг пайдо бўлиши, бешикка белаш маросимлари, алла ва унинг бола тарбиясидаги аҳамияти, алла айтилиши, миллий буюмлар кўргазмаси каби жараёнларни намойиш этди. Ушбу тадбирда фаол иштирок этган 10 нафар иштирокчилар туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Бундан ташқари Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббуснинг бири - хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ҳам ташкил этилди. Ушбу тадбирда 184 та бўш иш ўринлари кўрсатилган бўлиб, 22 нафар мурожаат ўрганиб чиқилиб, шундан 13 нафарининг бандлиги таъминланди, 9 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Сайилда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимова иштирок этди.