Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чегарадан ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар учун “яшил йўлак”лар ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан:

2020 йил 24 март соат 00.01 дан бошлаб жорий қилинган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган Тартибнинг амал қилиш даврида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси истисно тариқасида божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар ва субстанциялар учун “яшил йўлак”лар ташкил қилади ва ушбу товарларга нисбатан божхона божлари ундирилмайди.

 Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.