Челакда инновацион кутубхона қурилади
- 07.06.2020 10:23
- 263
- Маданият

Бир йил аввал Пайариқ тумани марказида замонавий зиё маскани – “Ёшлар кутубхонаси” фойдаланишга топширилган ва бу ёшларнинг севимли жойларидан бирига айланган эди.
Энди бундай маърифат маскани Челак шаҳарчасида ҳам ташкил этилади.
Юртимизда ёшлар ойлиги ўтказилаётган шу кунларда ушбу эзгу юмушга киришилди. Лойиҳа қиймати 3 миллиард сўм бўлган инновацион кутубхона биносида 40 ўринли китобхонлик зали, бир неча юз минг китобга мўлжалланган архив, ўқиш заллари бўлади. Бино замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланади.
Челакнинг энг кўркам биноларидан бири бўлиши кутилаётган кутубхонани йил якунига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган, деб хабар бермоқда Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Снайпер (ҳикоя)
- Кеча, 09:00
- Мутолаа
Каттақўрғонда яна қулупнай пишди
- Кеча, 08:51
- Қишлоқ хўжалиги
Ибратли воқеа: Эҳсон
- Кеча, 07:57
- Мутолаа
Севги сабабли таълимдан воз кечиш керакми?
- 11/10, 16:49
- Жамият