Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дам олиш кунлари фарзандингизни қаерга олиб боришни билмаяпсизми?

Истироҳат боғлари ёпиқ айни пайтда дам олиш кунлари фарзандингизни айлантириш учун энг яхши маскан - Самарқанд шаҳридаги Китоб олами маърифий мажмуасидир. Бу ерда турли ёшдаги болалар учун мўлжалланган ажойиб ва ранг- баранг китоблар, ўзингиз учун қизиқарли бадиий адабиётларни танлашингиз мумкин. Мажмуадаги қулай шароит ва инжиқ китобхоннинг ҳам дидига мос китоблар, хизмат кўрсатувчиларнинг хушмуомаласи сизни китобга ошно қилиб қўяди.

Китобга ошно фарзанд эса сизнинг орзуингиздаги бола бўлиб вояга етади.