Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дарахтларга қоқилган “реклама”ларга қарши кураш эълон қилинди

Самарқанд шаҳри кўчаларини сайр қилсангиз, дарахт, устун ва бекатларга саводсизларча ёзиб илинган рекламаларни кўриб, дилингиз хира бўлади. Бу борада ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўплаб танқидий мақолалар эълон қилинди.

Бу ҳолатга қарши шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси кескин кураш бошлади. Бугун ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳар кўчаларидаги дарахтларга илинган рекламаларга қарши курашиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди. Шу куннинг ўзида ишчи гуруҳ томонидан 100 га яқин ноқонуний ўрнатилган рекламалар олиб ташланди.

Агар сиз яшаётган маҳалла ёки кўчада дарахт ва устунларга илинган рекламаларни кўрсангиз, доимий фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳга қуйидаги телефон рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Тел: + 998 98 573 25 20;  + 998 98 573 15 55

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.