Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми жорий этилади

Қарор билан 2021 йил 1 июндан давлат органлари ва ташкилотларининг ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларини бажариш хусусий секторга ўтказилади.
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми жорий этилиб, бунда хусусий секторга ўтказиш учун давлат функциялари ҳар йили танлаб олинади.

Вазирлик ва идораларнинг давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функция ва ваколатлари тўлиқ хатловдан ўтказилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида 2021 йил 1 январдан Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси ташкил этилади.