Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Депутат ногиронлик аравачаси совға қилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Ўктам Саидмуродов Наврўз байрами кунлари Жомбой туманидаги маҳаллаларда бўлиб, сайловчилар билан учрашди.

Ногиронлиги бўлган кишилар, бемор ва қариялар хонадонига бориб, улардан ҳол сўради. Жумладан, Зарафшон маҳалласида яшовчи II гуруҳ ногирони Равшан Жўрақулов билан суҳбат чоғида отахон ногиронлик аравачаси йўқлиги сабабли кўча-кўйга чиқолмаслигини айтган эди. Депутат шу заҳоти отахоннинг бу ўкинчига ечим топишга ҳаракат қилди. Равшан акага ногиронлик аравачаси келтириб берилди.