Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёдаги энг пакана она

Ҳаёт сўқмонларида, одамлар орасида алоҳида ажралиб турадиган кишиларга кўп дуч келамиз. Улар ўзларининг бошқалардан мутлақо фарқ қиладиган бўй-басти, қобилияти ва хулқ-атвори билан кишида ҳайрат уйғотади, деб ёзади «Мир новостей» (2020 йил, 40-сон) ҳафтаномаси.

АҚШда ана шундай бир ноёб оила яшайди. Унинг барча аъзолари бўйи рисоладагидек ва оқ танли. Аммо ҳайратланарли томони шундаки, бу оилада 20 йилдан кўпроқ вақтдан буён фақат ўғил болалар туғилади.

Жой ва Кайтери Шванд дунёга келадиган гўдакларининг жинсини ҳеч қачон билишмаган. Онанинг тан олишича, агар қиз бола туғилса, қандай ҳолга тушишини тасаввур ҳам қилолмас экан. 2015 йилда уларнинг оиласида ўн учинчи ўғил туғилди. 13-санани она омадли деб билади. Унинг ўзи оилада 13 фарзанд бўлган, кенжа ўғли 13 санада туғилган, 13-боласи. Ота-она тақдирни синаб кўриб, яна фарзанд кўришни исташадими? Ҳозирча улар «ҳа» дейишган эмас, «йўқ» деб ҳам жавоб беришмайди.

Яна бир оила Стейси Херальд хонадони одатдаги америка оиласидан фарқ қилмайди – эр ва уч фарзанддан иборат. Аммо Стейси болаларини ўз ҳаётини хатарга қўйиб дунёга келтирган. Гап шундаки, унинг бўйи 70 антиметрдан сал ошади ва дунёда бўйи энг паст она ҳисобланади.

Стейси кам учрайдиган остагенез касаллигига грифтор бўлган. Бу суяклар мўртлиги ва ўпканинг ривожланмай қолишига олиб келган. Эрининг бўйи Стейсникидан бир метр зиёд.

Аёлнинг ҳар бир фарзанд кўриши ўлим билан тенг кечган. Негаки, янги туғилган болаларнинг бўйи онасининг ярмича келади. Кичик организмда бундай ҳомилани кўтариб юришнинг ўзи мўъжиза. Аммо бу ҳали энг даҳшатлиси эмас. Уч фарзанддан иккитаси онанинг касаллигини “мерос” қилиб олган. Шунга қарамасдан, ота-она яна фарзанд кўриш бахтидан воз кечмоқчи эмас.

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.