Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёнинг энг қиммат бинолари 10 талиги

Ер юзида диққатга сазовор бинолар жуда ҳам кўп. Уларнинг ички ва ташқи кўриниши жудаям ҳашаматли. Энг қиммат бинолар рўйхати эса осмонўпар бинолар билангина чекланиб қолмайди. Бу рўйхатдан ҳашаматли меҳмонхоналар, турар жой мажмуалари, савдо бинолари... ва ҳоказолар жой олиши мумкин. Қуйида дунёдаги энг қиммат ўнта бино келтирилган.

  1. Princess Tower, Дубай, БАА, $ 2.17 млрд

         Дубайдаги 101 қаватли Малика Минораси – 414 метрни ташкил қиладиган дунёдаги энг баланд турар жой мажмуаси. Шу билан бирга Дубайдаги баландлиги бўйича Бурш – Ҳалифадан кейин иккинчи ўринда туради. Ушбу турар жой осмонўпар мажмуа 2.170.000.000 АҚШ доллари қийматида баҳоланган. Бинонинг қурилиши 2006 йил бошланиб олти йил давом этган. Малика Минораси 763 дона яшаш жойи, 8 дона чакана савдо жойи, 957 дона автомобиль турар жойи ва 13 дона лифтдан иборат.

  1. Орзулар шаҳри, Макао, Хитой, $ 2.40 млрд

         Оммага машҳур Уйқулар шаҳри – Макаодаги меҳмонхона – казиноси меҳмонларга унутиб бўлмас ўйин тажрибасини тақдим этади. Ушбу бино Melco PBL мулки ҳисобланади. 37 қаватли меҳмонхона – казино таркибида тўртта минора мавжуд. Минораларнинг иккитаси Grand Hyatt ва Macau деб номланади яна иккитаси Hard Rock ва Crown Towers номини олган. Ҳашаматли бинонинг нархи 2.40 млрд АҚШ доллари қийматида баҳоланган. Уйқулар шаҳри расман 2009 йил очилган. Бино таркибига ресторанлар, қаҳвахоналар, театрлар, казино ва савдо марказлари киради. Сувда рақс тушаётган театр – Уйқулар шаҳрининг алоҳида диққатга сазовор жойи ҳисобланади. Сувли ва бадиий шоудан олган таассуротни дунёнинг бошқа ҳеч қаеридан ололмайсиз. Ушбу ажойиб театр ўз ичига 2000 томошабинни сиғдира олади. Театрдаги ҳовузга 3.4 млн галлон сув кетади. Театр 2010 йилда очилган.

  1. Venetian Macau, Макао, Хитой, $ 2.40 млрд

         Макао Венецияси – бу 39 қаватли казино кўнгил очар маскани Хитойнинг Макао шаҳрида жойлашган. У Америка казино компанияси Las Vegas Sandsга тегишли. Бинонинг нархи 2.40 млрд АҚШ долларига тенг бўлиб, расман 2007 йил 28 августда очилган. Умумий майдони 98000 кв. метр бўлиб, у дунёнинг энг йирик казиноси ҳисобланади. Шу билан бирга Макао Венецияси Осиёда энг майдони катта казинодир. Бу ерда 3000 дона люкс хона, 149000 кв. метрли савдо майдони, 111.000 кв. метр ҳудудга эга дам олиш майдони 51000 кв. метрли мега казино мавжуд. Макао Венециясида шунингдек 350 дона савдо дўконлари ва 30 дона ресторан мавжуд.

  1. Wynn Resort, Лас – Вегас, АҚШ, $ 2.70 млрд

2.70 млрд АҚШ доллари нархида баҳоланган 45 қаватли Винн меҳмонхоналар ичида  катталиги бўйича олтинчи ўринни эгаллайди. Мазкур меҳмонхонанинг майдони 615 акр. У Неваданинг Wynn дам олиш масканлари корпорациясига тегишли.  Винн дам олиш маскани 2716 дона хона, 223.000 квадрат фут дам олиш маркази, 76.000 квадрат фут майдонли савдо расталари ва 111.000 фут майдонли казинодан ташкил топган. Дам олиш маскани 260.000 квадрат фут - учрашув жойлари, 60.000 квадрат фут чўмилиш масканлари ва тўй черковларидан ташкил топган майдонда жойлашган.

  1. One World Trade Center, Нью-Йорк, АҚШ, $ 3.80 млрд

            Нью-Йоркда жойлашган 104 қаватли баландлиги 1451 фут (442 метр) бўлган Бутунжаҳон савдо маркази АҚШда энг баланд бино ҳисобланади. Ушбу осмонўпар бино шунингдек “Озодлик Минбари” номи билан ҳам машҳур. У 11 сентябрда террористик ҳужум оқибатида вайрон қилинган эгизак бинолар хотирасига ва уларнинг ўрнига қурилган. Ушбу ажойиб бинонинг қурилиш ишлари 2006 йил 27 апрелда бошланиб 2013 йилда тугатилган. Замонавий архитектура намунаси машҳур архитектор Дэвид Чайлдс томонидан лойиҳалаштирилган. Бутунжаҳон савдо маркази 71 қават идора хоналари, 270000 кв. фут майдонли АҚШ маъмурияти бош бошқармаси, 190.000 кв. фут Conde Nast журнали нашриёти, 55.000 кв. фут савдо майдонлари ва томоша қилиш масканларидан иборат. Бинодаги 11 сентябрь хотираси музейида воқеа топилмалари, янги Бутунжаҳон савдо маркази ҳақида ҳикоялар ва видеолавҳалар ҳавола этади.

  1. Лас – Вегасдаги Cosmopolitan, Лас – Вегас, АҚШ, $ 3.90 млрд

         Космополитен 52 қаватли жозибали казино ва дам олиш масканидир, у Невада штатининг Лас – Вегасида жойлашган. Ушбу 3.90 млрд. АҚШ долларлик бино иккита минорани эслатади. У Германия банки томонидан қурилган. Бугунги кунда у 2014 йили Германия банки томонидан 1.730.000.000 долларга сотилган, Нью-Йоркда ташкил қилинган Blackstone гуруҳига тегишли. Ушбу ҳашаматли дам олиш маскани 3000 дона хона, 110.000 кв. фут мега-казино, 300.000 кв. фут савдо майдони, 150.000 кв. фут мажлислар маркази, 222.934 кв. фут жамоат маскани, 40.000 фут фитнес маркази ва спа – салонларидан ташкил топган. Дунёнинг энг қиммат бинолари ичида бешинчи ўринни эгаллайди.  

  1. Emirates Palace, Абу-Даби, Бирлашган Араб Амирликлари, $ 3.90 млрд

         3.90 млрд. АҚШ доллар баҳосидаги етти юлдузли меҳмонхона -  дунёда қурилган энг қиммат меҳмонхоналар ичида иккинчи ўринни эгаллайди. Мазкур ҳашаматли меҳмонхона БААнинг Абу-Даби шаҳрида жойлашган. Меҳмонхона Абу-Даби ҳукуматининг шахсий мулки ҳисобланади. Шунингдек, ҳукуматнинг меҳмонларни кутиб олиш расмий саройи вазифасини бажаради. Унинг лойиҳаси Британиялик архитектор Жон Эллиот томонидан тузилган. Мазкур ҳашаматли меҳмонхона расмий 2005 йил очилган. Ҳашаматли меҳмондўстликдан ташқари меҳмонхонада 85 гектар бетакрор боғ ва газонлар мавжуд. Меҳмонхонанинг умумий майдони 850.000 квадрат метрни ташкил қилади. У 302 дона хона, 92 дона люкс хона, автомобиль турар жойи, яхталар учун турар жой ва 2500 дона вертолёт қўниш майдонларидан иборат. Шунингдек ҳукумат аъзолари учун энг юқори қаватда олтита люкс хона мавжуд, у ер БАА қироллик оиласи учун банд қилинган. Меҳмонхона шунингдек 60 метр баландликда жойлашган 114 та ҳайбатли гумбазлардан иборат. Шахсий чўмилиш маскани 1.3 км.ни ташкил қилади. Меҳмонхона шунингдек ҳовузлар, ажойиб спа-салонлар, теннис майдонлари ва крикет ўйини майдонларини таклиф қилади.

  1. Resorts World Sentosa, Сингапур, $ 4.93 млрд

         Сентоса дам олиш маскани – дунёда қурилган энг қиммат дам олиш масканлари ичида учинчи ўринни эгаллайди. Ушбу казино-дам олиш маскани қурилишининг умумий баҳоси 4.93 млрд АҚШ долларида баҳоланади, у Малайзиянинг Genting Group корпорацияси томонидан қурилган. Дам олиш маскани 49 гектар ҳудудда жойлашган. Сентоса дам олиш масканида 15000 кв. метр майдонни эгаллаган тўртта меҳмонхона ва казино мавжуд. Ушбу маскандаги денгиз боғи дунёдаги энг йирик океанариумлардан бири ҳисобланади. У 8 гектар майдонни эгаллаган. Ушбу йирик океанариум 100.000 дан ортиқ денгиз жониворларининг уйи вазифасини бажаради. Масканда шунингдек, Universal Studios кинокомпаниясининг кўнгилочар маскани мавжуд. У ерда диққатга сазовор жойлар жуда кўп, масалан, Мадагаскар, Трансформер, Йўқолган олам ва Қадимий Миср фильмларини ифодалайдиган кўнгилочар боғлар.

  1. Marina Bay Sands, Marina Bay, Сингапур, $ 5.5 млрд

         5.5 млрд АҚШ долларига баҳоланган Марина Сендс қурилган дам олиш масканлари ичида дунёда биринчи ўринда туради. Бу Сингапурнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади. Ушбу такрорланмас бино 15.5 гектар майдонда жойлашган. Мазкур ҳашаматли бинода ресторанлар, меҳмонхона, кўргазма марказлари, театрлар, дўконлар ва кўнгилочар марказлар мавжуд. У Невада корпорацияси Las Vegas Sands томонидан қурилган. Дам олиш маскани расман 2010 йил 23 июнда очилган. Дам олиш масканида учта 55 қаватли бино ва бирлашган Фазо Қумлари мавжуд. Ердан 200 метр баландликда жойлашган кўнгилочар маскан бутун Сингапурни томоша қилишга имконият яратиб беради. Шунингдек, у ерда 150 метрли ҳовуз мавжуд – ердан баландликда қурилган дунёдаги энг узун сузиш ҳовузи. Бу ерда 2561 дона хона ва люкс хоналар мавжуд. Катта мажлислар – маркази 1.200.000 кв. метр майдонни эгаллаган. У ерда бир вақтнинг ўзида 45.000 та одам сиғиши мумкин. Дам олиш масканининг 15.000 кв. метр ҳудудида 1500 дона ўйин автоматлари, 35 дона ўйин хоналари ва 600 ўйин столлари жойлаштирилган. Дам олиш масканининг иккита театри – Катта театр ва қумлар театри 2155 ва 1680 та одамни сиғдира олади. Бу ерда 300 дўкон мавжуд.   

  1. Абраж аль – Байт, Макка, Саудия Арабистони, $ 15 млрд

Дунёдаги энг қиммат бино. 120 қаватли Абраж аль – Байт дунёдаги энг қиммат бино ҳисобланади. Бино 15 млрд. АҚШ долларида баҳоланган. У Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка шаҳрида жойлашган. Абраж аль – Байт дунёнинг энг йирик ва муқаддас аль – Харам масжиди ёнида жойлашган. Меҳмонхона 1.500.000 кв. метр ҳудудни эгаллаган ва ўз ичига 100.000 одамни сиғдира олади. Меҳмонхона биринчи навбатда Маккага ҳаж сафарини амалга оширишга келганлар эътиборини ўзига жалб қилади. Абраж аль – Байтдан аль – Харам Масжиди саройи кўриниб туради. Ушбу муҳташам меҳмонхона Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли. Меҳмонхона расман 2012 йил очилган. Мазкур муҳташам меҳмонхонанинг қурилиши 2004 йил бошланган ва 8 йил давом этган. 601 метр баландликка эга Абраж аль – Байт дунёдаги энг баланд меҳмонхона ҳисобланади. Шунингдек у энг баланд иншоотлар ичида дунёда тўртинчи ўринни эгаллайди.  Абраж аль – Байтнинг асосий диққатга сазовор жойи - бу 43х43 м.ли соат ҳисобланади. Бу дунёдаги энг баланд ва энг йирик соат. Меҳмонхонада, шунингдек, олтита яшаш минораси, 3800 та одам сиғадиган масжид, мажлислар хонаси, беш қаватли савдо маркази ва иккита вертолёт мавжуд.

Бекзод Мусурмонов тайёрлади.