Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Экспорт қилинадиган мева-сабзавотлар божхона кўригидан ўтказилмайди

- Янги қабул қилинган қарорга кўра, экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди, - дейди вилоят божхона бошқармаси бош инспектори Шарофжон Раҳматов.- Шунингдек, экспортёрлар дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорий хавфларидан суғурта қилмасдан экспортни амалга оширишлари мумкин бўлди. Шуни ҳам айтиш керакки, экспорт учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, товарларни божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш учун экспорт қилувчи жавобгар ҳисобланади.

 Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда вилоятимиздаги 330 га яқин экспортёрлар дунёнинг 50 дан ортиқ давлатига дуккакли экинлар ва майиз экспорт қилмоқда.

Азим ҚОДИРОВ.