Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эртадан Оқдарё ва Тойлоқ туманларида янги электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ) жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Эртага, 9 октябрдан бошлаб Жанубий Кореянинг “КТ Сorporation” компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Тойлоқ туманлари истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади.

Жумладан, Оқдарё туманида 35 147 та, Тойлоқ туманида 39 238 та ҳисоблагич ўрнатилиши белгиланган. Ҳозирда мамлакатимизнинг 61 та шаҳар ҳамда туманларида 1,7 миллиондан зиёд электр ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Ҳозирда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари,  Самарқанд, Ургут, Паст Дарғом, Каттақўрғон, Иштихон, Булунғур, Жомбой, Пахтачи, Пайариқ ҳамда Қўшработ туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. 2020 йил якунига қадар вилоятнинг барча туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-202-50-55, 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқларимиз орқали мурожаат учун:

Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin,

Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати.