Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фавқулодда ҳолатда 101 рақамига қўнғироқ қилинг. Нурободлик бувининг уйда қулфланиб қолган набираси шу йўл билан қутқарилди

Бу ҳақда Нуробод тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари Суҳроб Тоғаев хабар бермоқда.

Кеча тунги соат 22:00 ларда Мавжуда Дўсанованинг 1 ёшли набираси Нуробод шаҳарчаси Мустақиллик кўчаси, 9-уйда қулфланиб қолади. Ташқарига чиқиб қайтиб кирган онахон эшиги очилмаётганидан хавотирга тушиб, қўни-қўшнилардан ёрдам сўрайди. Бироқ уларнинг уринишлари ҳеч қандай натижа бермайди.

Фавқулодда вазиятни бартараф этиш, уй ичида қолган болакайни қутқариш учун тунги соат 01:00 ларда ёнғин хавфсизлиги диспетчерига (101 рақамига) қўнғироқ қилишади. Қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борганида кўп қаватли уйдаги хонадон калити ичкарида қолган ва эшик қулф бўлган. Тажрибали қутқарувчилар деразага ўрнатилган панжараларни кесиб, ичкарига киришган. Уй эшиги очилиб, болакай бувисига топширилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Пайариқ туманида ҳам шундай ҳолат кузатилганди.