Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд судлари олти ойда 4 миллиард сўмдан зиёд давлат божларини ундириш юзасидан қарорлар чиқарган

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида 9544 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилган. Мазкур ишларнинг 7 608 таси қаноатлантирилган, 1080 таси рад этилган. 417 таси иш юритишдан тугатилган ва 439 таси кўрмасдан қолдирилган. 2464 та суд буйруқлари чиқарилган.

Ушбу даврда 116 та никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризалари бўйича тарафлар ярашганлиги сабабли оилалар сақлаб қолинган.

Вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  алимент ундириш ҳақида 1 855 та суд буйруқлари чиқарилган.

Ҳисобот даврида апелляция инстанциясида 185 ва кассация инстанциясида 280 та ишлар кўрилган. Шундан жами 49 та (0,5 %) суд қарори бекор қилинган, 21 та (0,2%) суд қарори ўзгартирилган.

Давлат фойдасига давлат божи тўланиши юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2 миллиард 127 миллион 474 минг 699 сўм ихтиёрий тўланган давлат божлари ундирилган. Шунингдек, 4 миллиард 236 миллион 498 минг 192 сўм давлат божларини ундириш юзасидан суд қарорлари чиқарилиб, мажбурий ижро бюроси бўлимларига юборилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти судларида жами 34 та судьялик штати мавжуд бўлиб, шундан 3 та судьялик штати вакант.

Фаолият олиб бораётган судьялардан 1 та судья муддатсиз даврига, 9 та судья 10 йиллик муддатга, 21 та судья 5 йиллик муддатга тайинланган.

Судларга электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари порталига MY.SUD.UZ электрон мурожаат қилиш имкони бор.

Иномжон АБСАЛОМОВ,

фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди катта мутахассиси.