Фуқаролик ишлари бўйича судларда қанча иш кўрилган?

Жорий йилнинг 9 ойида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди биринчи инстанциясида 312 та, шундан даъво тартибида 311 та ва алоҳида тартибда 1 та иш кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган ишлар натижасида 290 та даъво, яъни шикоят ва аризалар қаноатлантирилган, 20 та даъво тартибидаги талаб рад қилинган ва 2 та даъво тартибидаги фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган.

Умуман олганда, ҳисобот даврида 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 128 та (2019 йил 9 ойда 184 та) фуқаролик ишлари кўриб тамомланган.

Туманлараро, туман  ва шаҳар судлари томонидан эса ўтган уч чоракда 14 минг 460 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган бўлиб, 11 минг 159 та даъво талаблари қаноатлантирилган, 1 927 та талаблар рад этилган, 631 та фуқаролик ишлари бўйича иш юритиш тугатилган, 743 та аризалар кўрмасдан қолдирилган, 655 та ишлар бошқа судга юборилган.

Ишлар юзасидан 240 та (2019 йилнинг мос даврида 522 та) хусусий ажримлар чиқарилган.

Дарвоқе, ҳисобот даврида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман ва шаҳар судлари ҳар бир судьясининг ўртача ойлик иш ҳажми 80,3 (69,9) та фуқаролик ишини кўриб чиққан.