Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гонконгликлар ёмғир томчиларидан электр энергияси олмоқчи

Гонконглик муҳандислар ёмғир томчисидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган генератор яратишди. Генераторни том устига хоҳласангиз соябон устига ўрнатишингиз мумкин.

Тажриба шуни кўрсатдики, 15 сантиметр баландликдан тушаётган бир томчи сув ҳосил қиладиган кучланиш юзлаб кичкина светоцидларни ёқиши мумкин.

Гап шундаки, генератор сиртига қопланган политетрафторэтилен – тефлон плёнка ёмғир томчилари ишқаланиши натижасида электр заряди ҳосил қилади. Йилнинг ёмғир тинимсиз ёғадиган ойларида бу генератор мисоли абадий двигателга айланади.

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.