Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Гулистонда аёллар жанжали пичоқбозлик билан якунланди

Жорий йилнинг 29 июль куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи 22 ёшли Н.П. исмли аёл Мевазор маҳалласида яшовчи 43 ёшли М.Д. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни танасининг турли жойларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада М.Д. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Н.П. ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.