Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда ҳаво ҳужуми ҳарбий хизматчилари тақдирланди

Паст Дарғом  туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида ҳаво ҳужумида мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги тасарруфидаги 88534-ҳарбий қисмда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўз олганлар Ватан равнақи ва халқ тинчлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклади.

Ҳарбийларга Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ва Самарқанд вилоят "Матбуот уюшмаси" масъулияти чекланган жамияти томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбир сўнгида концерт дастурлари намойиш этилди.