Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳайит куни ҳам тест синовлари ўтказиладими?

Минглаб абитуриентларни қизиқтираётган ушбу масалага қисқа изоҳ бериб ўтмоқчиман», деб хабар берди Хушнудбек Худойбердиев.

Унинг маълумотларига кўра, Қурбон Ҳайити муносабати билан 11 август, якшанба кунига белгиланган тест синовлари бошқа кунга, аниқроғи ҳудудларда тест синовлари тугаган куннинг эртаси кунига кўчирилади. Ҳозирда мазкур масала Ҳукумат доирасида кўриб чиқилмоқда ва тез орада расмий қарор эълон қилиниши кутилмоқда.

Бошқа кунга кўчириш жараёнлари фақат 11 август куни тестга кирадиган абитуриентларга тааллуқли бўлади. Бошқа кундагилар ўзлари учун белгиланган кунда тест синовларига кириши режалаштирилмоқда.

Расмий янгилик бўлиши билан қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.