Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ҳозир: Олтинчи чақириқ халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда

Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, вилоят Кенгаши депутати бўлмаган шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қатнашмоқда.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан янги сайланган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси кекса депутатлардан бири томонидан очилади.

Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессиясини 37-Султонобод сайлов округидан сайланган депутат Фармон Тошев томонидан олиб борилаяпти.

Сессияда 30-Каттаминг сайлов округидан депутат Нигора Раббимова котиблик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сессия кун тартибига қуйидаги олтита масала киритилган:

1. Вилоят сайлов комиссияси раисининг ахбороти.

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.

4. Халқ депутатлари вилояти Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида.

6. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисида.

Сессия ишида Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров иштирок этмоқда.