Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ИИВ тизимидаги 11 нафар раҳбар ходим коррупция туфайли ишдан кетди

Кеча, 10 декабрь куни ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.А.Хатамов Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Унда Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари, ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туман ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Йиғилишда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги ишларнинг аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Хусусан, жорий йилнинг 11 ойи давомида коррупцион характерга эга салбий ҳолатларга йўл қўйганликлари учун 23 нафар ходим ички ишлар органлари тизимидан бўшатилганлиги, уларнинг 11 нафар раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги, 40 нафарига эса интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги қайд этилди.