Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Имом Бухорий мажмуаси яқинида 4 юлдузли меҳмонхона қурилишига тамал тоши қўйилди

Жорий йилнинг 3 август куни Американинг «ГМФР-АЛ-БУКҲАРИЙ» компанияси Президенти  Дилявер Гулям  Имом Бухорий мажмуа ҳудудида 4 юлдузли меҳмонхона қурилишига старт берилиши тамал тоши қўйиш маросимини очиш учун Самарқандга ташриф буюрди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонхона 3 қаватли, 100 ўринли хонадан иборат бўлади. У халқаро ҳалол стандарти асосида қурилади.

Бундан ташқари, меҳмонхонада ресторан, бар  ва конференция зали бўлади. 

Тамал тошини қўйиш  маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Б. Нуруллаев ва Пайариқ тумани ҳокими Д.Мусинов иштирок этишди.

Дилявер Гулям барчани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, унинг ота-боболари айнан шу заминда яшаганлиги сабабли, у бу ерда меҳмонхона қуришдан жуда бахтиёрлигини билдирди.