Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Инқирозга қарши жамғарма тузилди

 “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. 

👉Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди.

👉Фармонга кўра, 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига қадар: 

✴️ якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизига камайтирилади;

❇️ алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилувчи корхоналарнинг ажратмалари 5 фоиздан 3 фоизга камайтирилади;

✴️ алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун умумий овқатланиш ташкилотларининг йиғим миқдори белгиланган миқдордан 25 фоизга камайтирилади.

👉Фармонга билан, 2020 йил 1 апрелдан жисмоний шахсларнинг хайрия ташкилотларидан оладиган моддий маблағлари солиқдан озод этилади.

♻️ 2020 йил 1 октябрга қадар: 

✴️ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилиши тўхтатиб турилади;

❇️ вақтинча қийинчиликка учраган хўжалик субъектларига мулк, ер солиқлари ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа пеня ҳисоблаш тўхтатилади, шунингдек солиқ қарздорлиги бўйича мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди.

✴️Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасидаги ва юридик шахсларнинг тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ аудити бундан мустасно.

👉Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларга рухсат этилади:

❇️ ҳисобот йили учун умумий товар экспортининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдорда муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлган ҳолда кафолат тўловисиз товарларни экспорт қилишга;

✴️ ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорликни ёпиш эвазига 2020 йил давомида технологик ускуналар ва хомашёни импорт қилиш бўйича бир марталик операцияларни амалга оширишга.

👉Фармонга кўра:

❇️ коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки касалланишда гумон қилинганлиги сабабли карантинга олинган ота-оналар (уларни ўрнини босувчилар, ҳомийлар, васийлар), шунингдек уларнинг 14 ёшга тўлмаган фарзандини парвариш қилаётган шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ўртача ойлик иш ҳаққининг 100 фоизи миқдорида тўланади;

✴️ коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки карантинга олинган, шунингдек 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (уларни ўрнини босувчилар, ҳомийлар, васийлар) бўлган ходим билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

👉 Фармонга кўра: 

❇️ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 10 фоизга оширилади;

✴️ тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинади;

❇️ ўз фаолиятини тўхтатган давлат таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилади;

✴️ аҳолига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишнинг соддалаштирилган тизимини ташкил этилади.

👉 Фармон билан қуйидагича тартиб жорий қилинади: 

❇️ боғчалар ва мактабларнинг фаолияти тўхтатилган даврда боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига (улар ўрнини босувчи шахсларга, васийларга, ҳомийларга) йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар (шу жумладан, 6 ойдан кам ишлаганларга) йиллик таътил тақдим этилади;

✴️ карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин.

Пул бозорига ҳар ойда умумий суммаси 1 трлн сўмгача ликвидлик тақдим этилади

👉 Фармонга кўра:

🌀 пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланиш ҳисобига пул бозорига ҳар ойда умумий суммаси 1 трлн сўмгача ликвидлик тақдим этилади;

🌀 банкоматлар етарли миқдордаги нақд пул маблағлари билан узлуксиз таъминланади;

🌀 масофавий банк хизматлари ривожлантирилади.

👉 Шунингдек, тижорат банклари томонидан: 

❇️ туристик операторларга, меҳмонхона бизнеси субъектларига, транспорт-логистика компанияларига ва туризм тармоғининг бошқа корхоналарига, шунингдек, ташқи савдо операцияларига жорий этилган чекловлар туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган кредитлар бўйича умумий суммаси 5 трлн сўмлик қарздорликларни тўлаш бўйича кечиктириш (жарима санкцияларини ҳисобламаган ҳолда) 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилади;

✴️ хусусий тадбиркорлик корхоналарига тақдим этилган айланма маблағларни тўлдириш учун, шу жумладан, истеъмол бозорини энг зарур товарлар билан тўлдириш учун қайта тикланадиган револьвер кредитлар ажратилади.

❇️Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси жорий йил 22 мартдан бошлаб 2 ой давомида кунлик селектор йиғилишларини ўтказиб, ҳар бир ҳудудда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, саноат, инфратузилма ва бошқа соҳалар барқарор фаолият юритишини таъминлаш масалаларида муаммолар бўйича тезкор қарорлар қабул қилиб боради.