Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили касалланиш кучайганини айтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райян интернет орқали жонли эфирда коронавирус пандемиясининг иккинчи йили биринчи йилга қараганда қийинроқ бўлиши мумкин деган фикрни билдирди.

- Биз пандемиянинг иккинчи йилига кирмоқдамиз ва коронавирус тарқалиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда бу йил янада қийинроқ бўлиши мумкин, - деди М. Райян.

ЖССТ вакилининг таъкидлашича, кейинги икки ҳафта ичида ташкилотга келиб тушган маълумотлар ушбу касаллик "яна авжига чиққан"ини кўрсатмоқда.

М.Райяннинг сўзларига кўра, Шимолий ярим шарда, айниқса Европа ва Шимолий Aмерикада "катта бўрон" кузатилмоқда. Бундан ташқари, у инфекция тарқалишининг ортишига сабаб бўлган омиллар ҳавонинг совиши, одамларнинг ёпиқ бинолар ичида тўпланаётгани, шунингдек, коронавирус янги штаммининг тарқалиши бўлганлигини таъкидлади.