Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойдаги «авария»да «Нексия» уриб юборган пиёда вафот этди

Воқеа жорий йилнинг 16 июль куни ярим тунда, яъни соат 00:05 да «Жомбой - Эшимоқсоқ» автомобил йўлининг Саричашма маҳалласидан ўтувчи 0-5 километрида содир бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, номаълум автотранспорт воситаси 1997 йилда Саричашма қишлоғида туғилган, Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармасида ишчи бўлиб ишловчи пиёда У.Н.ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда У.Н. оғир тан жароҳати олиб, шу ернинг ўзида вафот этган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБдан маълум қилишларича, 17 июлнинг дастлабки дақиқаларида содир бўлган ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган ва йўл-транспорт ҳодисасини Жомбой тумани Журият маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган О.П. ўзининг «Нексия» русумли 30 A 902 LA давлат белгили автомашинаси билан содир этганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.