Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коллеж директор ўринбосари фаррошдан пора олди

Жомбой транспорт касб-ҳунар коллежининг директор ўринбосари (кимлиги сир тутилди) фаррошдан уни ишга олиб қолиш учун 400 минг сўм талаб қилган ва ИИБ ҳамда прокуротура ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирда қўлга олинган.

Шунингдек, Самарқанд иқтисодиёт коллежининг директор ўринбосари ҳам ўқувчиларидан бирининг баҳосини олиб бериш эвазига 50 АҚШ доллари сўраган ва тезкор тадбирда у ҳам қўлга олинган.

Бу ҳақда Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида коррупцияга қарши курашишга қаратилган тадбирда айтиб ўтилди.

Тадбирда таълим муассасалари раҳбарлари, тиббиёт ходимлари ҳамда корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этди.

Прокуратура ва ИИБ масъул ходимлари тадбир қатнашчиларига коррупцияга йўл қўймаслик, унинг олдини олиш ва бу иллатга чек қўйиш кераклиги ҳақида тушунча берди.

Учрашувда коррупция олий таълим муассасаларида кенг авж олгани айтиб ўтилди.