Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўзларингда бахт порласин, болажон!

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли ихтисослаштирилган 60-заиф кўрувчи болалар мактаб-интернатида 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ана шу шиор остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш, мактаб-интернати ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш, уларнинг спорт билан шуғулланиши, иқтидор ва истеъдодларини намоён этишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шахмат ва шашка, стол тенниси, эстафетали югуриш бўйича мусобақалар уюштирилди, иқтидорли ёш рассомлар ўз қобилиятини намойиш этди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд шаҳар кенгаши вакиллари томонидан ўқувчиларнинг турли соҳаларга оид билимлари синовдан ўтказилиб, саволларга тезкор ва тўғри жавоб берганлар рағбатлантирилди.

Тадбир давомида мактаб-интернати ўқувчиларига қишки иссиқ кийимлар, китоб ва ўқув қуроллари совға қилинди, байрам дастурхони ёзилди.

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбирлари бошқа махсус мактаб-интернатларида ҳам ташкил этилиб, болаларга ҳомийларнинг совғалари топширилмоқда.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.