Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Куйла, дилкаш дуторим”ми ёки “рубобим”ми?

Бугун эрталаб, соат 6:10 да “Наво” телеканалида “Икки томон” кўрсатувида ёш хонанда Дилшод Юнусов халқ ўртасида оммалашган, ҳар сатри ва куйи ёд бўлиб кетган “Куйла, дилкаш дуторим” ашуласини ижро этди.

Аммо чолғулар орасида дутор йўқ эди. Хонандага доира, синтезатор ва рубоб жўр бўлди. “Янги кавер” кўрсатуви орқали ёш ижодкорларни кўҳна, мумтоз, халқ дилидан жой олган ашулаларни истаганча ўзгартиришга “ўргатаётган” бир пайтимизда дутор ҳақида дуторсиз ижро қилиш - бу машҳур асар нуфузига путур етказмайдими?

Сулаймон МАРДИЕВ.