Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактаблар ва музейлар ҳамкорлиги давом этмоқда

Иштихон туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактабида вилоят халқ халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят давлат музей-қўриқхонаси билан ҳамкорликда буюк мутафаккир, давлат арбоби Aлишер Навоий, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд саналари муносабати билан очиқ дарслар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Мактабнинг адабиёт фани ўқитувчиси М.Соибова, тасвирий санъат фани ўқитувчиси З.Ўтабоева, жисмий тарбия фани ўқитувчиси A.Тоштемировлар томонидан ўтказилган очиқ дарслари, давлат музей-қўриқхонаси тасарруфидаги музейларда сақланаётган ашёларнинг фотосуратларидан иборат "Самарқанд музейидан фотолавҳалар" мавзусидаги кўчма кўргазма ўқувчиларда қизиқиш уйғотди.

Ўқувчилар Aлишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан намуналар ўқишди, саҳна кўринишлари намойиш этдилар.

Тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси.