Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маълумот олиш пулликми?

– Пенсияга чиқишим учун ўзим ишлаган корхонадаги иш ҳақим ҳақидаги маълумотни олишим керак бўлди. Бунинг учун архивга мурожаат қилдим. У ерда бир неча йиллик маълумотларни тақдим этиш пуллик деб айтишди, шу тўғрими?

Г.Исмаилова,

Самарқанд шаҳри.

– Тўғри. 10 йилдан ортиқ бўлган вақт мобайнидаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар пуллик амалга оширилади. Ушбу тўлов ҳар бир йили учун 8155 сўмни ташкил қилади. 10 йилгача бўлган архив маълумотларни тақдим этиш эса бепул амалга оширилади.

Айтиш керакки, Самарқанд шаҳар идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архивида ҳозирги кунга қадар Самарқанд шаҳридаги ташкилот ва корхоналарнинг 39 минг 253 сақлов бирлигидаги шахсий таркибга оид ҳужжатлари сақланмоқда. Ушбу ҳужжатлардан фуқароларнинг нафақага чиқиши учун архив маълумотномалари берилади. Жорий йилда юридик ва жисмоний шахслар томонидан 2270 та сўровлар келиб тушган бўлиб, ушбу сўровларнинг барчасига тегишли қонун талабига мувофиқ жавоб берилган.

Саволга Самарқанд шаҳар

идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архиви раҳбари Шокир ШОМИРЗАЕВ жавоб берди.