Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий банк бошлиғи ва тизим ходимлари “Энг китобcевар ходим” танловида қатнашди

Президент Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусга мувофиқ Самарқанд вилояти банк тизими ходимлари ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш, ходимларнинг маънавий баркамоллиги ва интеллектуал даражасини юксалтириш мақсадида “Энг китобcевар ходим” танлови ўтказилмоқда.

Танловнинг иккинчи босқичида ҳар бир банкнинг ички саралашидан ўтган жами 87 нафар ходимлар иштирок этишди.

Мазкур босқич Самарқанд давлат университетининг ахборотлаштириш марказида, онлайн тест синови шаклида ўтказилди.

Тест натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 17 нафари танловнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.